АсосийЖамият

Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди

Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Lacetti ҳайдовчиси Назарбек постида тўхтатилиб, унинг ёнидан мумсимон, ўткир ҳидли модда топилди.

'Назарбек постида ҳайдовчидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса топилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳар томон ҳаракатланган “Lacetti” русумли автомобиль Назарбек блок постида тўхтатилди.

Ходимлар ҳайдовчини холислар иштирокида кўздан кечирганида, унинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон гиёҳвандлик моддасига ўхшаш масса аниқланган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ва топилган модда туман ИИО ФМБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар