АсосийДунё

Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди

Божлар 39 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

'Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди'ning rasmi

Швейцария АҚШ президенти Дональд Трамп билан муносабатларни юмшатиш ва мамлакатга нисбатан жорий этилган юқори божларни камайтириш учун мисли кўрилмаган тактикадан фойдаланди. “Axios” ёзишича, саноат етакчиларидан иборат махсус делегация Вашингтонга бориб, Трампка Rolex стол усти соати ва 1 килограммлик олтин қуймаси совға қилган. Қуйма устига Трампнинг президентлик тартиб рақамлари — 45 ва 47 рақамлари ўйиб ёзилган.

Маълумотларга кўра, совғалар 4 ноябр куни Оқ уйда ўтган учрашувда топширилган ва Трампнинг ўзидан яхши таассурот қолдирган. У учрашувдан сўнг делегацияни мақтаб, улар билан савдо ва савдо номутаносиблиги масалаларини муҳокама қилганини айтган.

Трамп 2025 йил август ойида Швейцария ва яна 64 давлатга нисбатан юқори божлар жорий қилган эди. Швейцария учун бу кўрсаткич 39 фоизни ташкил этган — Европадаги энг юқори божлардан бири. Божлар эълон қилинишидан бир кун олдин Швейцария президенти Карин Келлер-Зуттер Трампга қўнғироқ қилган, аммо суҳбат “жуда ёмон” кечгани билдирилган.

Шундан сўнг Швейцария дипломатик ёндашувни ўзгартириб, бизнес етакчилари орқали мулоқот қилишга қарор қилган. Делегация таркибида MKS SA, Rolex, Richemont ва Mercuria каби йирик компаниялар раҳбарлари бўлган.

Оқ уй расмийлари хабар беришича, Трамп совғаларни шахсий эмас, Президент кутубхонаси номидан қабул қилган — бу АҚШ қонунларига зид эмас. Қонунга кўра, президент 480 доллардан қиммат шахсий совғаларни ўзида сақлаб қолиши мумкин эмас.

Ўтказилган музокаралар ўз самарасини берди: 14 ноябрь куни АҚШ Швейцария маҳсулотларига қўйилган божларни 39 фоиздан 15 фоизга туширди. Бунга жавобан, Швейцария ўз савдо тўсиқларини юмшатишга ва АҚШга инвестициялар оширишга розилик билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бенин армияси ҳокимиятни эгаллаб, президентни ҳокимиятдан четлатди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 21:29

    'Ҳиндистондаги тунги клубда 25 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 15:15

    Ҳиндистондаги тунги клубда 25 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги машҳур тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани айтилди.

    'Эрондаги марафонда ташкилотчилар пойгада иштирок этаётган аёллар ҳижоб киймаганлиги учун ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 11:46

    Эрондаги марафонда ташкилотчилар пойгада иштирок этаётган аёллар ҳижоб киймаганлиги учун ҳибсга олинди

    Эрон расмийлари марафон ташкилотчиси ҳижобсиз аёлларни иштирок этишига рухсат берганлиги учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

    'АҚШ Жанубий Кореяга атом сув ости кемаларини қуришда ёрдам беради'ning rasmi

    Дунё 06.12.2025 21:06

    'Австралия "Толибон" расмийларига нисбатан санкциялар жорий этди'ning rasmi

    Дунё 06.12.2025 19:56

    Австралия "Толибон" расмийларига нисбатан санкциялар жорий этди

    Ушбу чоралар Афғонистон аёллари ва қизларининг ҳуқуқлари кескин чеклангани сабабли қўлланмоқда.

    'Швеция жиноятчи гуруҳлар етакчиларини фуқароликдан маҳрум қилишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 06.12.2025 16:47

    Швеция жиноятчи гуруҳлар етакчиларини фуқароликдан маҳрум қилишни режалаштирмоқда

    Мамлакатда уюшган жиноятчиликнинг кескин авж олиши ортидан Швеция ҳукумати фуқароликдан маҳрум қилишга доир конституциявий ўзгартиришларни таклиф қилди.