АсосийДунё

Хитой кемалари Япония сувларига кирди

Сенкаку атрофидаги вазият яна кескинлашди.

'Хитой кемалари Япония сувларига кирди'ning rasmi

Хитой қирғоқни ҳимоя қилиш хизмати кемалари 16 ноябрь куни Сенкаку (хитойча — Дяоюйдао) ороллари яқинидаги Япония назоратидаги ҳудудий сувларга кириб борди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Пекиннинг таъкидлашича, “патруллик” Хитойнинг “ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” мақсадида амалга оширилган. Япония эса мазкур ҳудудни ўз назоратидаги ҳудудий сувлар, деб ҳисоблайди.

Ҳодиса Токио ва Пекин ўртасидаги муносабатлар анча таранглашган бир пайтга тўғри келмоқда. Япония Бош вазири Санаэ Такаити 7 ноябрь куни парламентда Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужумига Токио ҳарбий жавоб қайтариши мумкинлигини истисно этмаган эди. Бу баёнот Пекинда қаттиқ норозилик уйғотди ва Хитой Япониядан бу позициядан воз кечишни талаб қилди, шунингдек, ўз фуқароларига Японияга бормасликни тавсия қилди.

Япония сиёсатида яна бир кескин нуқта — ядровий принципларни қайта кўриб чиқиш масаласи. Маълум бўлишича, Такаити 1967 йилда қабул қилинган уч “ядросиз принцип” — ядровий қуролга эга бўлмаслик, ишлаб чиқмаслик ва мамлакатга киритмаслик сиёсатини қайта муҳокама қилиш имкониятини ўрганмоқда. Токио бу тақиқ АҚШнинг ядровий тийиб туриш сиёсати самарадорлигини пасайтириши мумкинлигини таъкидлаяпти.

Ҳозирда АҚШ Япониядаги базалари ёки япон портларига кирувчи кемаларида ядровий қурол жойлаштира олмайди. Савол эса очиқ қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    Мексикада “Z” авлод оммавий намойишларга чиқди

    Ёшлар зўравонлик ва гиёҳвандликка қарши кескин норозилик билдирди.

    'Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:16

    Швейцария Трампни қимматбаҳо совғалар билан рози қилди

    Божлар 39 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

    'Буюк Британия миграция қоидаларини кескин қатъийлаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:17

    Буюк Британия миграция қоидаларини кескин қатъийлаштирмоқда

    Ноқонуний келганлар доимий яшаш учун 20 йил кутишга мажбур бўлади.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.11.2025 20:41

    Япония АҚШ ядровий қуролларини мамлакатга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

    Токио хавфсизлик таҳдидлари ортиб бораётгани сабаб "уч ядровий тамойил"ни қайта кўриб чиқиши мумкин.

    'Мексикада ҳукуматга қарши намойишлар бошланди'ning rasmi

    Дунё 16.11.2025 13:03

    Мексикада ҳукуматга қарши намойишлар бошланди

    Минглаб одамлар намойишга чиққан. Тўқнашувлар оқибатида камида 120 киши яраланган. Улардан 100 нафари полициячи эканлиги айтилмоқда.