АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар

Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Шовот–Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини расман ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар'ning rasmi

Яратилган ҳудудда дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматлари учун маъмурий бинолар, савдо павильони ва омборлар ташкил этилди.

Шунингдек, “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатилади, интерфаол тизимлар, банк, тиббиёт ва меҳмонхона хизматлари учун зарур инфратузилма ҳамда катта автотураргоҳ ҳам мавжуд.

Янги савдо зонаси фаолияти Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, товар айирбошлаш ва инвестиция имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Ушбу ҳудуднинг аҳолиси 3,5 миллиондан ортиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар