АсосийЖамият

Сурхондарёда қўшхотинли бўлган эркак 37 млн жарима тўлади

Шунингдек, эркак ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилган.

'Сурхондарёда қўшхотинли бўлган эркак 37 млн жарима тўлади'ning rasmi

Музработ туманида яшовчи фуқаро М.Б. қонунни яхши билса-да, оилали бўлишига қарамасдан иккинчи аёлни уйига олиб келиб, у билан эр-хотин сифатида яшай бошлади. Бу ҳолат эркакнинг биринчи хотинига ёқмади албатта. 

Аёл қанча қаршилик қилмасин, фуқаро М.Б. томонидан доимий босим ва зўравонликка дуч келди. Воқеадан хабардор бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишни судга оширди

Суд ҳукмига кўра, фуқаро М.Б. ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилиб, 37 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима тўлашга мажбур қилинди.

Аммо у жаримани ихтиёрий равишда тўламади. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси ишга киришди. фуқаро М.Б.нинг “Malibu” русумли автомашинаси хатловга олинди ва қарз сўндирилмаса, аукцион орқали сотилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Машинасидан айрилиш хавфини ҳис этган фуқаро М.Б. “мол аччиғи жон аччиғи” деган гапнинг маъносини яхши тушунди — бир кунда барча жаримани ҳамда ижро йиғимини тўлаб берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.