АсосийЖамият

Самарқандда ота ўзининг икки ўғли билан юк машинасига бензин сепиб, ёқиб юборди

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ расмий маълумот берди. Унга кўра...

'Самарқандда ота ўзининг икки ўғли билан юк машинасига бензин сепиб, ёқиб юборди'ning rasmi

Самарқандда ота ўзининг икки ўғли билан юк машинасини ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:50да Тойлоқ тумани “Беклар" маҳалласи ҳудудида яшовчи 1985 й.т. фуқаро К.А. қўшни маҳаллада истиқомат қилувчи, ўзига олдиндан таниш бўлган 1990 й.т. Ғ.Р. ва 1991 й.т. Н.Р. лар билан ўрталарида юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида жанжал келиб чиққан.

Мазкур жанжалдан сўнг, К.А. ўзининг 2005 ва 2007 й.т. фарзандлари билан Ғ.Р ва Н.Р. лар бошқарувида бўлган юк автомашиналарига бензин ёқилғиси сепиб, ёқиб юборган.

Ёнғин зудлик билан бартараф этилиб, бошқа транспорт воситалари ва улардаги юкларга зарар етказилишининг олди олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 29 ноябрь куни Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.