АсосийЖамият

Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин

Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаби ва асосларини тушунтириб бериши шарт.

'Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин'ning rasmi

Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва тегишли ҳужжатлар ёки “Э-патрул” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

  • шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
  • шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
  • қонунга мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаби ва асосларини тушунтириб бериши шарт. Шунингдек, шахсига доир маълумотлар “Э-патрул” тизимига тўғри киритилишига патрул-пост хизмати ходими масъул ҳисобланади.

Бундан ташқари, ходим “Э-патрул” тизимидаги шахсга доир маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслик учун жавобгардир.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида — хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қўшма қарор қабул қилингани хабар қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон 5 йил деганда биринчи марта Афғонистон билан чегарани очди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:46

    Ўзбекистон 5 йил деганда биринчи марта Афғонистон билан чегарани очди

    Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи Термиз - Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар учун ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади.

    'Ўзбекистонда уч ойда мингга яқин ёшлар гиёҳвандлик жиноятларида қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:45

    Ўзбекистонда уч ойда мингга яқин ёшлар гиёҳвандлик жиноятларида қўлга тушди

    Йилнинг сўнгги уч ойида мамлакатда 3,6 мингдан ортиқ гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар қайд этилди.

    'Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди

    Осиё мамлакатларида ёғингарчилик ва тошқинлар оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани Ўзбекистон томонидан чуқур қайғу билан қабул қилинди.

    'Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:21

    Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди

    Дорилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    'Фуқаролар фойдасига 9,3 млрд сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Фуқаролар фойдасига 9,3 млрд сўм ундирилди

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 2025 йилнинг 9 ойлик фаолияти бўйича маълумот берди.

    'Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Қозоғистон орқали Россияга кетаётган ўзбекистонликларга яна огоҳлантириш берилди

    Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистон орқали Россияга йўл олаётган фуқароларни чегарадаги қонун-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.