29 нафар фуқаро жароҳатлангани маълум қилинди. Ҳодисани ўрганиш учун Бош вазир ўринбосари О. Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди.
Сирдарёнинг Гулистон шаҳри, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Уз Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида 2 декабрь куни газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Портлаш натижасида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, уларнинг учтаси ҳалок бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Президент топшириғи билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида тузилган ҳукумат комиссияси ҳодисанинг сабабларини ўрганиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгилайди.






