5 декабрь соат 09:00 да автоматик мониторинг станциялари маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосидаги PM10 миқдори 88,5 мкг/м³ ни ташкил этди ва белгиланган меъёрдан ошмаган.
Бироқ ПМ2.5 кўрсаткичи 64 мкг/м³ бўлиб, амалдор меъёр — 60 мкг/м³ дан 1,07 баравар юқори экани аниқланди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, хаводаги майда заррачаларнинг ўсишига тез ўзгарувчан ҳарорат ҳам таъсир кўрсатмоқда. Узгидромет инверсия жараёни юзага келганини, бунда майда заррачалар атмосферада “тўпланиб” қолиши ортидан кўрсаткичлар ошиши қайд этилганини маълум қилди.






