АсосийЖиноят

Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида Россия рубли ва АҚШ долларидан иборат йирик миқдордаги валютани “ташмачилар” орқали Қозоғистонга олиб чиқиш режасига чек қўйилди.

Тошкент вилоятида ДХХнинг ҳудудий бошқармаси ва божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида хорижий валютани ноқонуний равишда Қозоғистонга олиб чиқишга уриниш фош этилди.

Тошкент туманида ўтказилган операция вақтида 1995 йилда туғилган шахс 5 млн 622 минг Россия рублини кичик партияларга бўлиб, Қозоғистонга ўтказиб бериш учун “ташмачи”га топшираётган пайтда ушланди.

Тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг автомобили ва яшаш хонадонидан қўшимча равишда 11 220 АҚШ доллари ҳамда валюта эгаларининг исмлари қайд этилган дафтар топилди ва процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди'ning rasmi

    Жиноят 29.12.2025 10:35

    Нью-Йорк полицияси “Гринч”ни қидирувга берди

    Шаҳар полицияси Янги йил арафасида ҳазиломуз акция ўтказиб, машҳур кино қаҳрамонини “топган”ларга 10 минг доллар мукофот ваъда қилди.