АсосийДунё

Австралия "Толибон" расмийларига нисбатан санкциялар жорий этди

Ушбу чоралар Афғонистон аёллари ва қизларининг ҳуқуқлари кескин чеклангани сабабли қўлланмоқда.

'Австралия "Толибон" расмийларига нисбатан санкциялар жорий этди'ning rasmi

Австралия ҳукумати 6 декабрь куни Афғонистондаги "Толибон" ҳаракати раҳбариятининг тўрт нафар аъзосига нисбатан молиявий чекловлар ва визага тақиқ қўллади. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда. 

Мазкур чоралар Афғонистон аёллари ва қизларининг ҳуқуқлари кескин чеклангани сабабли қўлланмоқда. Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг таъкидлашича, жазо рўйхатига киритилган расмийлар аёлларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, эркин ҳаракатланиши ва жамият ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқларини чеклашда бевосита масъулдир.

Санкциялар уч нафар вазир ва Толибон бош судьясига қаратилган бўлиб, улар халқаро молиявий операциялардан четлаштирилади ва Австралияга кира олмайди.

Вазир Пенни Вонгнинг таъкидлашича, бу чоралар Австралия ҳукуматининг янги санкция механизми доирасида амалга оширилган бўлиб, Толибон режимига босимни кучайтириш ҳамда Афғонистон халқига нисбатан зулмни нишонга олишга қаратилган.

Австралия 2021 йил августида қўшинларини Афғонистондан олиб чиққан. Шундан сўнг, мамлакат хавфсизлик таҳдиди остида қолган минглаб афғон фуқароларини, асосан аёллар ва болаларни эвакуация қилиб қабул қилган.

Бугунги кунда Афғонистонда миллионлаб одамлар гуманитар ёрдам эвазига яшамоқда. Халқаро ҳамжамият эса аёллар ҳуқуқларининг кескин чекланиши учун Толибонни танқид қилишда давом этмоқда. Ҳаракат раҳбарияти эса ўз сиёсатини “исломий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга мос” деб таърифлаб келади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Жанубий Кореяга атом сув ости кемаларини қуришда ёрдам беради'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:06

    'Швеция жиноятчи гуруҳлар етакчиларини фуқароликдан маҳрум қилишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:47

    Швеция жиноятчи гуруҳлар етакчиларини фуқароликдан маҳрум қилишни режалаштирмоқда

    Мамлакатда уюшган жиноятчиликнинг кескин авж олиши ортидан Швеция ҳукумати фуқароликдан маҳрум қилишга доир конституциявий ўзгартиришларни таклиф қилди.

    'Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринганларга жазо белгиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:34

    Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринганларга жазо белгиланди

    Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатган икки фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Дунё бўйича энг кўп изланган сўров нима ҳақида бўлгани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:37

    Дунё бўйича энг кўп изланган сўров нима ҳақида бўлгани айтилди

    2025 йилда Google’да энг кўп қидирилган сўровлар эълон қилинди.

    'Тошкентда ПМ2.5 миқдори меъёрдан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:25

    Тошкентда ПМ2.5 миқдори меъёрдан ошди

    6 декабрь соат 09:00 ҳолатига кўра, автоматик станциялар маълумотлари Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари рухсат этилган меъёрдан юқори эканини кўрсатди.

    'Андижонда 5 минг донадан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланиши тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:58

    Андижонда 5 минг донадан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланиши тўхтатилди

    Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган кучли таъсир қилувчи дорилар Сирдарё ДХХ ва Божхона қўмитаси ўтказган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.