Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобусда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган Ш.Ж. 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси олди.
Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2025 йил 25 ноябрь куни Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда содир бўлган.
Жабрланувчи ҳодисани телефонига суратга олган ва судда эркак ўз айбини тан олмаган.
Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди Ш.Ж.ни Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди.






