АсосийДунё

Ўзбекистонда француз модели асосида 340 та кичик чорвачилик хўжалиги барпо этилади

2026 йилда 100 минг қорамол ва 200 минг қўй-эчки импорт қилинади, чорвачилик лойиҳаларига эса бир неча халқаро молия институтларидан 350 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилади.

'Ўзбекистонда француз модели асосида 340 та кичик чорвачилик хўжалиги барпо этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган мулоқотда мамлакатда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кескин ошириш зарурлигини таъкидлади.

2026 йилда четдан 100 минг бош қорамол ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга эса ўз майдонида 20 сотихгача бўлган ҳудудда енгил конструкцияли чорвачилик бинолари қуришга рухсат берилади. Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжаларга субсидия бериш муддати яна беш йилга узайтирилади.

Чорвачиликни ривожлантириш учун Жаҳон банки ва Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ресурсларидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, ЖИCАъдан 150 миллион доллар, Осиё тараққиёт банкидан эса 60 миллион доллар жалб қилинади. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2026 йилда қиймати 5 триллион сўмлик мингта лойиҳа ишга туширилади.

Франция тажрибаси асосида 167 та туманда 340 та 50–60 бошли кичик гўшт ва сут йўналишидаги чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш режалаштирилган.

8 декабрь куни Air Atlanta Иcеландиcънинг Boeing 747-400 юк рейси орқали Германия ва Австриядан симментал ҳамда голштин зотли сигирларнинг навбатдаги партияси Тошкентга етказилди.

    Бошқа янгиликлар