АсосийЖамият

Ўзбекистонда 11 ойда пора олган 114 киши қамалди

Олий суд маълумотига кўра, жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида пора олиш жинояти бўйича 184 нафар шахс судланган.

'Ўзбекистонда 11 ойда пора олган 114 киши қамалди'ning rasmi

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, 2024 йил давомида пора олиш билан боғлиқ жиноятлар учун 196 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Уларнинг 135 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 61 нафари эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки шартли ҳукм каби енгилроқ жазолар олган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида эса пора олиш билан ушланган 184 нафар шахс судланган. Суд ҳукмига кўра, уларнинг 114 нафари озодликдан маҳрум қилиниб, 70 нафари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга тортилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 210-моддаси пора олиш учун БҲМнинг 50 бараваридан 10 бараваригача жарима, 2 ёки 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилайди.

Агар жиноят такроран, хавфли рецидивист томонидан, кўп ёки жуда кўп миқдорда, ёки гуруҳ бўлиб содир этилса, озодликдан маҳрум қилиш муддати 5 йилдан 15 йилгача оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик 9 нафар боксчи Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Ўзбекистонлик 9 нафар боксчи Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

    Ярим финал жанглари бугун, 11 декабрь куни бўлиб ўтади.

    'Мирзиёев Туркманистонга кетадиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Мирзиёев Туркманистонга кетадиган бўлди

    Хўш, Ўзбекистон етакчиси нега Туркманистонга ташриф буюради?

    'Талабалар учун маҳаллий рейсларга 50 фоизгача чегирма жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Талабалар учун маҳаллий рейсларга 50 фоизгача чегирма жорий қилинди

    Авиакомпания давлат таълим муассасаларида ўқиётган талабаларга 26 декабрь – 11 январь кунлари амалга ошириладиган парвозлар учун эконом-класс чипталарига катта чегирма таклиф қилди.

    'Олмазорда солиқ инспекторлари тадбиркордан пора талаб қилишда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:22

    'Олий таълим вазирлиги судда ютқаздими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Олий таълим вазирлиги судда ютқаздими?

    Аввалроқ, Олий таълим вазирлиги “PROFI UNIVERSITY”га берилган лицензияни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган эди.

    'Қирғизистонда ўлим жазоси жорий этилмайдиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Қирғизистонда ўлим жазоси жорий этилмайдиган бўлди

    Конституциявий суд 10 декабрь куни ушбу таклифни кўриб чиқиб, уни қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқарди.