АсосийДунё

АҚШ Эронга яна зарба берадими?

Бунга Эрон раҳбариятининг Вашингтон билан келишувга эришишдан бош тортиши ва ракета дастурини давом эттириши сабаб қилиб кўрсатилди.

'АҚШ Эронга яна зарба берадими?'ning rasmi

Дональд Трамп агар Эрон раҳбарияти Вашингтон билан келишувга эришишдан бош тортса ва ракета дастурини давом эттирса, Теҳронга яна зарба бериш эҳтимоли мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ қуролли кучларининг Фордов, Натанз ва Исфаҳондаги Эрон ядровий иншоотларига қаратилган аввалги зарбалари Яқин Шарқда муҳим келишувга эришиш учун зарур бўлган. У Эрон ядровий дастури қайта тикланиши учун вақт талаб этилишини, бироқ келишувсиз қайта тиклашга уриниш бўлса, АҚШ бу жараённи яна йўқ қилишга қодирлигини таъкидлади.

“Эрон ядровий дастурини давом эттиришга уриниши мумкин. Улар тикланиши учун анча вақт керак бўлади. Аммо агар улар биз билан келишувсиз бу йўлни танласалар, биз уни яна йўқ қиламиз. Уларнинг ракеталарини жуда тез йўқ қила оламиз”, деди Трамп.

    Бошқа янгиликлар