АсосийДунё

Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди

Парвоз вақтида кекса ёшдаги йўловчининг юраги тўхтаб қолган.

'Жидда — Тошкент рейси фавқулодда тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнда қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

“Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жиддадан Тошкентга учган 9S-3306 рейси парвоз вақтида йўловчилардан бирининг аҳволи кескин ёмонлашгани сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Маълум қилинишича, парвоз вақтида кекса ёшдаги йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Самолёт экипажи — ҳаво кемаси командири Роман Дегтев ва иккинчи учувчи Егор Смирнов — вазиятни инобатга олган ҳолда тезкор қарор қабул қилиб, энг яқин аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Қайд этилишича, борт кузатувчилар экипажи бригадир Светлана Болконская раҳбарлигида қўнишга қадар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Самолёт қўнгандан сўнг эса маҳаллий шифокорлар томонидан реанимацион тадбирлар ўтказилиб, йўловчининг аҳволи барқарорлаштирилган.

Шундан сўнг у даволаниш учун маҳаллий клиникага олиб кетилган. Ёнилғи қуйилгандан кейин рейс парвозни давом эттириб, тахминан икки соат кечикиш билан маҳаллий вақт билан соат 09:49 да Тошкент аэропортига хавфсиз қўнган.

    Бошқа янгиликлар