АсосийЖамият

Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди.

'Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди'ning rasmi

Пойтахтда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш мақсадида бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик ишлаб чиқарадиган бир қатор замонавий когенерация қурилмалари ишга туширилди.

Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик маркази ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, қуввати 100 МВт бўлган мазкур лойиҳа ана шундай муҳим ташаббуслардан биридир.

Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа 3,5 гектар майдонда жойлашди. Уни молиялаштириш учун 65 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди. Давлатимиз раҳбари марказнинг иш жараёни билан танишди.

Когенерация иншоотига Буюк Британиянинг “Роллс-Ройcе” компаниясининг 70 та газ-поршень ускуналари ўрнатилди.

Қозонхоналардан истеъмолчиларгача бўлган иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилинди. Иссиқлик магистраллари янгиланди. Тармоқлар изоляцияли қувурлар билан алмаштирилди. Бу эса турли даражадаги энергия йўқотишларининг олдини олиш имконини беради.

Марказ ишга туширилиши натижасида йилига 876 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, йилига 35 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Эндиликда пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган жами 1 минг 846 та объект доимий иссиқлик энергияси билан таъминланади. Уларнинг 1 минг 400 таси аҳоли хонадони, қолган қисми эса ижтимоий соҳа объектларидир. Шунингдек, 292 минг хонадонга электр энергияси барқарор етказиб берилади.

Лойиҳа ишга тушиши билан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган харажатлар 40-45 фоизга камаяди. Атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори сезиларли даражада қисқариб, оқова сув ташланмалари юзага келмайди.

Шу ернинг ўзида Президентимиз куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ва иссиқлик марказларини ривожлантириш, Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш, пойтахтда ободонлаштириш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, аномал совуқ шароитида хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларни тақсимлаш юзасидан тақдимотлар билан танишди.

Пойтахтда 11 минг 630 та кўп қаватли уй бор. Уларга 358 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари уларнинг мавсумга қай даражада шайлиги билан қизиқди.

– Шаҳар шароитида бошқарув сервис компаниялари фаолияти аҳоли ҳаёти билан узвий боғлиқ. Шу боис улар соат механизмидай аниқ, узлуксиз ишлаши керак. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Эндиликда соҳа ходимларининг дунёқараши ва ёндашуви ҳам ўзгариши лозим. Аҳолининг ҳолидан хабар олиш, кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмларини, йўлаклар ва ўйин майдончаларини тартибли сақлаш зарур, — деди Президент.

Шунингдек, энергетика, ободонлаштириш, қурилиш ва сервис тармоқлари масъулларига мавсум давомида тизимли ва мувофиқлашган ҳолда ишлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Россияда 15 ёшли ўқувчи 10 ёшли тожикистонлик болани пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:18

    Россияда 15 ёшли ўқувчи 10 ёшли тожикистонлик болани пичоқлаб ўлдирди

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

    'Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кирган ходим қўлга олинди

    Марказий тергов ҳибсхонаси ходими 25 миллион сўм эвазига маҳбусга уяли телефон олиб кириб бергани учун ушланди.

    'Путин экстремизмга алоқадор шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:46

    Путин экстремизмга алоқадор шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Россияда экстремизм ва терроризмга алоқадор деб топилган шахсларнинг молиявий операциялари кескин чекланади.

    'Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:37

    Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

    Наманган шаҳрида болаларга рухсатсиз диний таълим бериб келган 31 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди

    Ижтимоий тармоқларда Damas автомобили пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган тасвирлар тарқалган эди.