АсосийЖамият

10 ойда 237 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайси давлатга саёҳат қилгани айтилди

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонига сафари кескин ошди.

'10 ойда 237 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайси давлатга саёҳат қилгани айтилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида жами 237,1 минг нафар ўзбекистонлик турист сифатида Саудия Арабистонига борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96 минг нафарга ёки 68 фоизга кўп.

Қайд этилишича, 10 ой давомида Саудия Арабистонига борган Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти саёҳат мақсадида сафар қилган — 197,9 минг нафар. Шунингдек, 38,2 минг нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун борган.

Даволаниш мақсадидаги сафарлар сони 924 нафарни, хизмат юзасидан сафарлар 66 нафарни, ўқиш учун борганлар эса 31 нафарни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар