АсосийДунё

Венгрия АҚШдан 5 йилга суюлтирилган табиий газ олади

Беш йиллик шартнома доирасида Венгрия йилига 400 миллион кубометр суюлтирилган табиий газ (LNG) сотиб олади.

'Венгрия АҚШдан 5 йилга суюлтирилган табиий газ  олади'ning rasmi

Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Х маълум қилишича, кейинги беш йилда мамлакат умумий 2 миллиард кубометр LNG олишни режалаштирган. Бу қадам Венгрияга ташқи энергия манбаларини диверсификация қилиш, турли сотувчилардан ва қулай нархда газ харид қилиш имконини беради.

Ҳозирда Венгрия йилига тахминан 8 миллиард кубометр газни Россиядан “Турк оқими” орқали олади. Шу билан бирга, АҚШ Венгрияга Россия нефти ва газини сотиб олиш бўйича санкция чекловларидан мустақил ҳаракат қилишга имконият берган.

Европа Иттифоқи эса REPowerEU режаси доирасида 2027 йилга қадар Россиядан газ импортини босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар