АсосийЖамият

Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

Ушбу ҳодиса Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қатъий назоратга олинган.

'Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди'ning rasmi

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Семён Григоревга Тожикистон фуқаросининг фожиали ўлими муносабати билан норозилик нотасини юборди. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.

Тожикистон ТИВ расмий баёнотига кўра, 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилояти Одинтсово шаҳар округига қарашли Горки-2 қишлоғида жойлашган Успенская умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси, вояга етмаган Тожикистон фуқароси Қобилжон Алиевга нисбатан этник нафрат асосида ҳужум содир этилган. Ушбу ҳужум оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат Тожикистон томони томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий нота топширилди. Унда Россия Федерациясидан мазкур жиноятни зудлик билан, холис ва ҳар томонлама тергов қилиш, шунингдек, айбдорларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш талаб этилган.

Шунингдек, Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ушбу жиноят бўйича тергов жараёнини ўз назоратига олгани ва Россия ТИВга расмий мурожаат йўллагани маълум қилинди.

Тожикистон ТИВ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, хориждаги Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи устувор эканини таъкидлади. Вазирлик Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан ушбу воқеа тўлиқ ва адолатли ўрганилишига умид билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.

    'Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:59

    Соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди — Саида Мирзиёева

    Президент Администрацияси раҳбари Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги поликлиникада шароит йўқлигини танқид қилди.

    'Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:37

    Дунёнинг энг қудратли аёллари рейтинги эълон қилинди

    Рўйхатга сиёсат, молия, технология ва маданият соҳаларида глобал таъсирга эга етакчи аёллар киритилди.

    'Президент Японияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Президент Японияга жўнаб кетди

    Хўш, давлат раҳбари нега ушбу мамлакатга ташриф буюради?

    'Туркистонда кўприк қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    Туркистонда кўприк қулаб тушди

    Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Келес дарёси устидаги кўприк қулаши сабаб ҳаракат вақтинча тўхтатилди.