АсосийЖамият

АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Браун университетида содир бўлган отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.

'АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

АҚШнинг Браун университетида юз берган оммавий отишмада икки киши, жумладан, ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлганди. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда АҚШ прокурорининг Бостондаги вакили Кристина Стерлинг маълум қилди.

Унинг айтишича, гумонланувчининг жасади Ню-Хемпшир штатининг Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада аниқланган. 18 декабрга ўтар кечаси ушбу ҳудудга Браун университетидаги ҳодиса бўйича тергов доирасида кўплаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб этилган.

АҚШ Адлия вазирлиги вакилларидан бири аноним тарзда гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини билдирган. Шу билан бирга, терговчилар унинг Браун университетидаги отишмадан икки кун ўтиб Массачусетс технология институти (МИТ) профессори ўлдирилган жиноятга ҳам алоқадор бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Браун университетидаги отишма 13 декабрь куни Муҳандислик ва физика факультети жойлашган Барус + Ҳоллей биносида содир бўлган. Қора кийимдаги номаълум шахс имтиҳонлар вақтида университетга ҳужум қилиб, икки кишини отиб ўлдирган, саккиз кишини эса яралаган. Гумонланувчи воқеа жойидан пиёда қочиб кетган, қидирув ишлари асосан яқин ҳудудлардаги хавфсизлик камераларига таянган ҳолда олиб борилган.

Шунингдек, 47 ёшли МИТ профессори, ядро физиги Нуно Лурейру Бруклайн шаҳридаги уйида отиб ўлдирилгани маълум. Аввалроқ расмийлар ушбу икки жиноят ўртасида боғлиқлик борлигига шубҳа билдирган бўлса-да, ҳозирда бу эҳтимол яна текширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергетика соҳасидаги натижалар танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:53

    Энергетика соҳасидаги натижалар танқид қилинди

    Жамшид Қўчқоров “Ўзбекнефтгаз” АЖда ўтказилган йиғилишда энергетика тармоғида мавжуд шароит ва имкониятларга қарамай, кутилган самараларга эришилмаётганини қайд этди.

    'Сурхондарёда зўравонлик ва таҳдид орқали миллиардлаб сўм талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:22

    Сурхондарёда зўравонлик ва таҳдид орқали миллиардлаб сўм талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

    Денов туманида фуқароларни қўрқитиш ва зўравонлик орқали бойликларини тортиб олиб келган гуруҳга қарши тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '26 ёшли эркак бир кишини ўлдириб, яна бирига оғир тан жароҳати етказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    26 ёшли эркак бир кишини ўлдириб, яна бирига оғир тан жароҳати етказди

    Марҳамат туманида юз берган жанжал фожиа билан якунланди.

    'Транспорт вазирлиги биноси 187,7 млрд сўмга сотилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:12

    Транспорт вазирлиги биноси 187,7 млрд сўмга сотилди

    Зулфияхоним кўчасида жойлашган Транспорт вазирлигига тегишли бино очиқ аукцион орқали реализация қилинди.

    'Президент Масаказу Секигучи билан парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Президент Масаказу Секигучи билан парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилди

    Маслаҳатчилар палатаси вакиллари жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллигига бағишланган сессияда фаол иштирок этгани йодга олинди.

    'Жиззахда алиментдан қарздор эр кўп қаватли уй балконида яшириниб юргани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2025 21:56

    Жиззахда алиментдан қарздор эр кўп қаватли уй балконида яшириниб юргани аниқланди

    Жиззах вилоятида МИБ томонидан қидирувда бўлган алимент қарздори кутилмаган жойдан топилди.