АсосийЖиноят

Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

Акмал Шукуровни қамоқдан чиқариб юборган судьяларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида мазкур иш кўриб чиқилгани билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида хизмат текшируви бошланган. Текширув Судьялар олий кенгаши томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ, тунги клуб олдида эркакни уриб, уни комага тушириб қўйган Акмал Шукуров 2025 йил 9 декабрь куни апелляция инстанцияси судининг ажрими билан озодликка чиққани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, кейинчалик Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу қарорга тафтиш тартибида протест киритган. Тафтиш ҳайъати протестни қаноатлантириб, Шукуровга жазоларни қисман қўшиш йўли билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Қамоқда ўтказилган муддат ҳисобга олиниб, унга 5 йил 3 ой 12 кун жазо муддати қолдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:35

    Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

    Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

    'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

    'Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди

    3 хонали уйни расмийлаштириб бериш эвазига 18,5 минг доллар сўраган мансабдор ДХХ томонидан ушланди.

    'Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:35

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум қилинишича, “фирибгар” мазкур “ёрдами” эвазига фуқародан 200 миллион олмоқчи бўлган.