АсосийЖамият

Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди

Автобус ҳайдовчиси тўхтаб турган автобусдан қўл тормозини тортмасдан тушиб, олд томонига ўтган.

'Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Икки автобус орасида қолиб кетган 37 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди. 

Хабарга кўра, соат 16:56 атрофида Хонобод кўчасидаги темир йўл кесишмасида 55-йўналишда ҳаракатланаётган YUTONG CNG русумли автобус поезд ўтаётгани сабабли тўхтаб турган. Унинг ортидан яна бир YUTONG CNG автобуси ҳам тўхтаган. 

Орқадаги автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб, автобус олдига ўтган. Шу вақтда автобус ўз инерцияси билан олдинга юриб кетиб, ҳайдовчини олдинда турган автобус билан оралиқда сиқиб қўйган. 

Оқибатда ҳайдовчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли юз берган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада Россия томонида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган 49 ёшли ўзбекистонлик судланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 21:02

    Фарғонада Россия томонида ҳарбий ҳаракатларда қатнашган 49 ёшли ўзбекистонлик судланди

    Фуқаро бу ишидан пушаймонлигини билдирган. Суд ҳукмига кўра у…

    'Қорақалпоғистонда тадбиркорнинг тўйхонасини ўз номига расмийлаштириб олган шахс аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 19:46

    'Ўзбекистонда Япониянинг Сукуба университети фаолият бошлайди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 14:52

    Ўзбекистонда Япониянинг Сукуба университети фаолият бошлайди

    Шавкат Мирзиёев Япония билан таълим, фан ва инновациялар соҳаларида стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Тожикистондан олиб келинаётган 100 кгдан ортиқ наркотик модда “манзилга етолмади”'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 13:12

    'Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 12:10

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

    Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида автомашина салонида бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган.