АсосийДунё

Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди

2025 йилда Саудия Арабистонида камида 347 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди.

'Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди'ning rasmi

2025 йилда Саудия Арабистонида камида 347 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди, бу 2024 йил кўрсаткичидан ошиб, мамлакат тарихидаги энг қонли йил сифатида қайд этилди. Бу ҳақда BBC news маълум қилди.

Кўплаб жазолар гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун қўлланилган, шунингдек журналистлар, ёшлар ва аёллар ҳам жазога тортилган.

Экспертлар, Саудия ҳукуматининг бу чораларини инсон ҳуқуқларига зид ва “сиёсий хабар бериш” мақсадида қилинган деб атамоқда.

UN ва ҳуқуқ ташкилотлари мамлакатни ўлим жазоларини тўхтатишга чақирган, аммо Саудия маъмурияти жавоб бермаган.

Оилаларга кўпинча жазолар олдиндан билдирилмайди ва қаерга дафн қилинганлиги сир сақланади.

    Бошқа янгиликлар