АсосийЖиноят

Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан ушланди

Пойтахтда фаолият юритувчи адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

'Тошкентда адвокат 2 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввал судланган адвокат ушланди.

У Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ терговидаги жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланмаслигини мансабдор танишлари орқали “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан адвокатга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар