Бугун, 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган амалий ташрифи ўз ниҳоясига етди ва давлат раҳбари Тошкент шаҳрига қайтиб келмоқда, деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланган. Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаган.

Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтган.

Бугун Президент Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди ва “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди.

Шундан сўнг, Шавкатй Мирзиёев амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.







