АсосийДунё

Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда

Ҳукумат эҳтимолий ҳарбий хавф шароитида тинч аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш чораларини режалаштирмоқда.

'Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда'ning rasmi

Норвегия ҳукумати Россия томонидан эҳтимолий ҳужум содир бўлган тақдирда тинч аҳолини эвакуация қилиш режасини тайёрламоқда. Бу ҳақда Норвегия Фуқаро муҳофазаси бошқармаси раҳбари Элизабет Орсэтер маълум қилди.

Унинг айтишича, режа Қуролли кучлар ва полиция билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда ва аввало Россияга яқин ҳудудлар ҳамда ҳарбий объектлар жойлашган манзиллар хавф даражаси бўйича баҳоланяпти. Айниқса, мамлакатнинг шимолидаги Финнмарк вилоятида эвакуация масаласи муҳокама қилинган.

Норвегия томони Россиянинг Украинадаги тажрибасидан келиб чиқиб, энергетика инфратузилмаси ва тинч объектлар эҳтимолий зарба остида қолиши мумкинлигини инобатга олмоқда. Шунингдек, қайси муниципалитетлар эвакуация қилинган аҳолини қабул қилиши мумкинлиги ҳам аниқланмоқда.

Маълум қилинишича, эвакуация режаларини ишлаб чиқиш ва янгилаш 2026 йилда Норвегия ҳукуматининг устувор вазифаларидан бири бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:08

    Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди

    Марҳум боланинг оиласи ҳозирда моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини маълум қилди.

    'АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:15

    АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади

    АҚШ маъмурияти мамлакатда ноқонуний яшаётган муҳожирларни ихтиёрий равишда чиқиб кетишга рағбатлантириш мақсадида пул мукофоти миқдорини вақтинча оширишга қарор қилди.

    'Call of Duty ўйини яратувчиларидан бири аварияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:58

    Call of Duty ўйини яратувчиларидан бири аварияда ҳалок бўлди

    У бошқарган қизил Ferrari юқори тезликда туннелдан чиқиб, бетон тўсиққа урилиб, ёнган.

    'Хитой Россиядан рекорд даражада олтин сотиб олди'ning rasmi

    Дунё 22.12.2025 12:06

    Хитой Россиядан рекорд даражада олтин сотиб олди

    Ноябрь ойида Хитой Россиядан 961 миллион долларлик олтин харид қилди, бу октябрдаги 930 миллион доллардан ҳам юқори.

    'Путин ва Макрон мулоқотга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 22.12.2025 11:04

    Путин ва Макрон мулоқотга тайёрлигини билдирди

    Россия президенти Владимир Путин Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан тўғридан тўғри суҳбатга тайёр.

    'Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди'ning rasmi

    Дунё 22.12.2025 00:52

    Саудия Арабистони ўлим жазосида рекорд ўрнатди

    2025 йилда Саудия Арабистонида камида 347 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди.