Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган “қўлбола печка портлади” мазмунидаги хабарлар тасдиқланмади.
Бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Гулистон шаҳри “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва 08:47 да тўлиқ ўчирилган.
Маълум қилинишича, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 15 квадрат метр майдонида ички жиҳозлар ёниб зарарланган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса электр манбаидаги қисқа туташув сабаб юзага келган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.






