АсосийЖамият

Хоразм ва Фарғонада ер масаласидаги ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Икки ҳудудда мансабдорлар билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар аниқланиб, гумонланувчилар ашёвий далиллар билан ушланди.

'Хоразм ва Фарғонада ер масаласидаги ноқонуний ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

Хоразм вилоятида ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходими қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, мансабдор танишлари орқали фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинди.

Ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан фош этилди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилоятида эса Бувайда туманида яшовчи икки шахс давлат томонидан имтиёзли шартларда деҳқончилик учун ажратилган 3 гектар ерни бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 млн сўм талаб қилган.

Улар 9500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди. Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар