АсосийДунё

Туркияда самолёт қулаб тушди

Ҳодиса ортидан Ливия армияси бош штаби раҳбари вафот этди.

'Туркияда самолёт қулаб тушди'ning rasmi

Анқара яқинида хусусий самолёт қулаб тушиши оқибатида Ливия армияси Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад ал-Ҳаддод ҳалок бўлди.

Туркия ОАВлари хабарига кўра, 23 декабрь куни Анқарадаги Эсенбоға аэропортидан Триполига учган Falcon 50 русумли самолёт билан парвоздан тахминан 40 дақиқа ўтиб алоқа узилган. Самолёт бўлаклари Анқара вилоятининг Хайман тумани ҳудудидан топилган.

Ливия ҳукумати генералнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая авиаҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Самолёт бортида генерал билан бирга яна тўрт нафар йўловчи бўлган.

Муҳаммад ал-Ҳаддод Ливия ғарбидаги қўшинлар бош қўмондони бўлиб, мамлакат армиясини бирлаштириш жараёнида муҳим роль ўйнаган. Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:07

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

    'Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:11

    Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади

    Россия Президенти Владимир Путин бугун, 24 декабрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан муборакбод этди.

    'Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 16:08

    Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди

    Марҳум боланинг оиласи ҳозирда моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини маълум қилди.

    'Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 15:04

    Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда

    Ҳукумат эҳтимолий ҳарбий хавф шароитида тинч аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш чораларини режалаштирмоқда.

    'АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 11:15

    АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади

    АҚШ маъмурияти мамлакатда ноқонуний яшаётган муҳожирларни ихтиёрий равишда чиқиб кетишга рағбатлантириш мақсадида пул мукофоти миқдорини вақтинча оширишга қарор қилди.

    'Call of Duty ўйини яратувчиларидан бири аварияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 09:58

    Call of Duty ўйини яратувчиларидан бири аварияда ҳалок бўлди

    У бошқарган қизил Ferrari юқори тезликда туннелдан чиқиб, бетон тўсиққа урилиб, ёнган.