АсосийЖамият

Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида Россиядан олиб келинаётган йирик миқдордаги синтетик наркотик модда контрабандаси фош этилди.

'Россиядан олиб келинаётган 2,3 кг синтетик наркотик модда тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали кириб келган Lada Largus автомашинаси текширилди. Натижада юкхонадаги узатмалар қутиси ичига яширилган ҳолда 2 кг 300 грамм “мефедрон” наркотик моддаси аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур юк Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи томонидан Қашқадарё вилоятидан бўлган шахсга етказилиши керак эди. Тезкор тадбир давомида буюртмани қабул қилган шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:58

    Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди

    Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судья Мирзажонов Муроджон Қодирович судьялик ваколатларидан муддатидан олдин озод этилди.

    'Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:29

    Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди

    Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида автомобиль топширилди.

    'Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:50

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасига киритилди

    Айни пайтда у Суперлиганинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

    '2025 йил мамлакати эълон қилинд'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:39

    2025 йил мамлакати эълон қилинд

    The Economist журнали янги йил арафасида 2025 йил мамлакатини эълон қилди.

    'Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Уммонда ташлаб кетилган икки ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Уммон пойтахти Маскатда ҳужжатларсиз қолдирилган ўзбекистонлик икки ёшли бола дипломатик саъй-ҳаракатлар орқали ватанга олиб келинди.

    'Мария Захарова 50 ёшга тўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:17

    Мария Захарова 50 ёшга тўлди

    Унинг юбилейи шов-шувли тарзда нишонланди.