АсосийЖамият

Ўзбекистон ЯИМи илк бор 145 млрд доллардан ошди

Таққослаш учун, бор-йўғи тўққиз йил аввал иқтисодиёт ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш катта марралардан бири ҳисобланган.

'Ўзбекистон ЯИМи илк бор 145 млрд доллардан ошди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида 2025 йил мамлакат учун муҳим иқтисодий ютуқлар билан якунланганини таъкидлади.

Давлат раҳбарига кўра, жаҳон бозорларида беқарорлик кучайган, ишлаб чиқариш ва логистика занжирлари узилган шароитда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни сақлаб қолди. Бу натижалар халқаро ҳамжамият ва нуфузли ташкилотлар томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, 2025 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти тарихда илк бор 145 миллиард доллардан ошди. Таққослаш учун, бор-йўғи тўққиз йил аввал иқтисодиёт ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш катта марралардан бири ҳисобланган.

Шунингдек, экспорт ҳажми 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларни ташкил этди (олтинсиз — 23,5 миллиард доллар). Олтин-валюта захиралари эса илк бор 60 миллиард доллардан ошиб, мамлакат ислоҳотлари учун мустаҳкам молиявий таянчга айланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.

    'Ишдаги стресс ҳар йили юз минглаб одамлар умрига зомин бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:09

    Ишдаги стресс ҳар йили юз минглаб одамлар умрига зомин бўлмоқда

    Узоқ иш вақти, тазйиқ ва руҳий босим глобал соғлиқ учун жиддий таҳдидга айланган.