Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги Макка шаҳридаги Масжидул Ҳарамнинг тепа қаватидан эркак ўзини пастга ташлаганини маълум қилди. Бу Khaleej Times хабар берди.
Масжидул Ҳарам хавфсизлигини таъминлаш махсус кучларининг хабар беришича, ушбу шахс ўз жонига қасд қилиш мақсадида бинонинг юқори қаватидан сакраган. Воқеа жойида бўлган хавфсизлик ходими унинг ерга зарба билан тушишининг олдини олишга уринган ва натижада ўзи ҳам жароҳат олган. Ҳозирда ҳар иккала шахс ҳам шифохонада ва уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат бўйича барча тегишли ҳуқуқий ва расмий жараёнлар якунланган.






