Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 млн сўм қарзи сабаб банкоматни бузиб очишга уринган ёш йигит қўлга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳодиса тахминан соат 02:30 ларда содир бўлган.
У тош билан банкоматнинг ташқи корпусини шикастлаган, аммо ичидаги сейфни очолмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи ушланди.
Маълум бўлишича, банкомат сейфида 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Қурилмага етказилган зарар эса 30 млн сўмни ташкил этган.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди






