АсосийЖамият

Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди

Президент фармонига кўра, эндиликда болалар нафақаси оиланинг ижтимоий тоифаси ва бандлик ҳолатига қараб белгиланади.

'Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди'ning rasmi

Президентнинг 26 декабрь куни қабул қилинган фармонига мувофиқ, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг аниқ механизмлари белгиланди. Янги тартиб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Ҳужжатга кўра, “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам оила мазкур мақомда бўлган даврда, аъзоларнинг бандлигидан қатъи назар, автоматик тарзда тўлаб борилади. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати 12 ой ўтгач қайта баҳоланади.

“Кам таъминланган оила” тоифасидаги оилаларга болалар нафақаси дастлаб 6 ой муддатга, меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади. Агар бандлик таъминланса, тўловлар узлуксиз давом этади, акс ҳолда тўхтатилади. 

“Кам таъминланганлик чегарасидаги оила” тоифасига кирган оилаларга эса болалар пули 6 ой давомида берилади. Оиланинг жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларига яқинлашган сари нафақа миқдори 75 ёки 50 фоизгача камайтирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:57

    Тошкентда банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди

    Банкоматга 30 млн сўмлик зарар етказилган бўлиб, унинг ичида жами 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Йигитга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди

    Шунингдек, улар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бир томонлама бекор қилинган.

    'Тошкентда 24 ёшли йигит пиротехника сабаб кафтидан айрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Тошкентда 24 ёшли йигит пиротехника сабаб кафтидан айрилди

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ тўлиқ маълумот берди.

    'Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:54

    Ўзбекистонда 9 ойда 15 мингдан зиёд эгизаклар дунёга келди

    Жами туғилишлар сони эса 664,6 мингга етди.

    'Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:55

    Вояга етмаганлар билан никоҳ қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

    Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўйилмайди.

    'Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Бугун фақат Қорақалпоғистонда қор ёғади

    Пойтахтда ҳаво ҳарорати 9 даражагача кўтарилади.