29 декабрь куни АҚШ Президенти Дональд Трумп ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху учрашув ўтказади. Мулоқотнинг асосий мавзуси – Ғазодаги тинчлик келишуви иккинчи босқичини келишиш бўлади. Музокаралар Трумпнинг Флоридадаги Mar-a-Lago қароргоҳида бўлиб ўтади.
Дастлабки тинчлик келишуви октяабр ойидан буён амал қилмоқда, аммо охирги пайтларда томонлар бир-бирини шартларни бузишда айблаб, жараён секинлашган. Иккинчи босқич 20 банддан иборат мураккаб режани ўз ичига олади ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланган, у Ҳамаснинг Газодаги ҳукмронлигини тугатишни кўзда тутади.
Музокараларда Ғазога бевосита алоқаси бўлмаган масалалар, жумладан, Эрон масаласи ҳам кўтарилиши мумкин. Ташаббус доирасида Трумп бошчилигидаги “Тинчлик кенгаши” томонидан халқаро назорат остида қуролсизлантирилган Газони тиклаш, Фаластинликлар эса “технократик ва сиёсатдан холи” қўмита тузиш орқали кундалик бошқарувни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, ташаббус Исроил ва араб давлатлари муносабатларини нормаллаштириш ҳамда Фаластин мустақиллигига эришиш йўлларини излашга қаратилган, аммо Газони тиклаш, Ҳамасни қуролсизлантириш ва “халқаро барқарорлаштириш кучлари”ни шакллантириш каби мураккаб логистика ва гуманитар масалалар ҳали ҳам мавжуд.
Учрашув Трумпнинг махсус вакили Стеве Wиткофф ва куёви Жаред Кушнернинг яқинда Миср, Қатар ва Туркия расмийлари билан маслаҳатлашувларидан кейин бўлмоқда. Нетаняҳу эса Трампнинг иккинчи президентлик муддати давомида Оқ уйда у билан учрашган биринчи хорижий етакчи бўлади.






