АсосийДунё

Эронда ўлим жазоси билан қатл этилганлар сони кескин ошди

2025 йилда Эрон қамоқларида камида 1 900 дан ортиқ киши ўлим жазосига тортилган

'Эронда ўлим жазоси билан қатл этилганлар сони кескин ошди'ning rasmi

Strategic Focus: Middle East and North Africa ҳисоботига кўра, 2025 йил давомида Эронда камида 1922 киши ўлим жазоси билан жазоланган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан деярли икки баробар ошган. Шулардан 10 нафар шахс омма олдида қатл этилган. Ҳисобот 10 826 та тасдиқланган маълумотлар асосида тузилган.

Маълумотларга кўра, жазоланганларнинг 87 фоизини эркаклар, 3 фоизини аёллар ташкил этади, қолган 10 фоизи бўйича аниқлаштирилган маълумот йўқ. Шунингдек, икки нафар вояга етмаган шахс ҳам ўлим жазоси билан жазоланган.

Қатл этилганларнинг ярмидан кўпи қотиллик, қолган қисми эса асосан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ҳукм қилинган. Бундан ташқари, йил давомида яна 168 киши ўлим жазосига ҳукм этилгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар