АсосийДунё

Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда

Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёльнинг рафиқаси Ким Кён Хи қимматбаҳо буюмлар ва пул эвазига давлат ишларига ноқонуний аралашганликда гумон қилинмоқда.

'Собиқ биринчи хоним пора билан боғлиқ жиноятда  айбланмоқда'ning rasmi

Жанубий Корея махсус прокуратураси 29 декабрь куни Ким Кён Хига оид терговни якунлаб, у президент рафиқаси мақомидан фойдаланиб пора олгани ва кадрлар тайинлаш жараёнларига таъсир кўрсатганини маълум қилди.

Прокурор Мин Жонг Ки баёнотига кўра, Ким турли шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиб, бунинг эвазига пул ва қимматбаҳо буюмлар олган.

Кимнинг адвокатлари айбловлар судда далиллар асосида кўриб чиқилишини таъкидлаб, процессуал қонунийликка риоя этилишини сўради.

Иш доирасида “Бирлашиш” черкови раҳбари Хан Хак Жа ҳам Кимга Чанел сумкалари ва олмосли маржон тақдим этганликда гумон қилинмоқда. Ким Кён Хи эса барча айбловларни рад этиб, жамоатчиликдаги хавотир учун узр билдирган.

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.

    'Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Россия нефтидан чекиниш: Ҳиндистон Колумбияга юзланди

    АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кучайиши фонида Ҳиндистон нефт импортини диверсификация қилмоқда.

    'Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Канада Украинага 2,5 млрд доллар ёрдам ажратади

    Канада бош вазири бу маблағлар тикланиш жараёнини бошлашга ёрдам беришини айтган

    'Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:35

    Швецияда кучли бўрон оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда

    Кучли бўрон автомобиль ва темир йўл транспортига ҳам таъсир кўрсатган. Электрда узилишлар кузатилмоқда.