АсосийДунё

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради

АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати даврида хавфсизликни таъминлаш мақсадида дронларга қарши чора-тадбирларни кучайтириш учун 11 штат ҳокимиятига 250 миллион доллар ажратди.

'АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида дронларга қарши хавфсизликни кучайтиради'ning rasmi

АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги (FEMA) маълум қилишича, маблағлар чемпионат учрашувлари ўтказиладиган 11 штат ҳамда пойтахт минтақасига грантлар кўринишида тақдим этилган. Ушбу маблағлар дронларни аниқлаш, идентификация қилиш, кузатиш ва уларга қарши чоралар кўриш имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилади.

Агентлик вакили сўзларига кўра, сўнгги йилларда жиноий гуруҳлар, террорчилар ва душманона кайфиятдаги хорижий субъектлар учувчисиз учиш аппаратларидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Шу боис Жаҳон чемпионати пайтида хавфсизликни таъминлаш учун тезкор қарорлар қабул қилинган.

Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир тарихида илк бор унда 48 та терма жамоа иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар