АсосийДунё

Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида тўй кортежи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмди.

'Тожикистонда тўй кортежи иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

“Asia-Plus” хабар беришича, фожиа 27 декабрь куни Данғара–Сарбанд автомобиль йўлида юз берган. Маълумотларга кўра, тўй кортежи Восе туманидан Жалолиддин Балхий туманига келинни олиб келиш учун йўлга чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, кортеж таркибидаги электромобиль қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Lexus автомашинаси билан тўқнашган. Натижада электромобиль ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Улар 15 ёшдан 42 ёшгача бўлган, Восе тумани аҳолиси экани айтилмоқда.

Шунингдек, Lexus автомашинасида бўлган йўловчилар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар