АсосийЖамият

1 январдан кучга кирадиган янги тартиблар эълон қилинди

2026 йил 1 январдан тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, солиқ ва давлат хизматлари соҳаларида қатор янги тартиб ва имтиёзлар амалга киритилади.

'1 январдан кучга кирадиган янги тартиблар эълон қилинди'ning rasmi

Янги йилдан бошлаб тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизмат кўрсатилади, якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номи билан фаолият юритишга рухсат берилади. Шунингдек, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади ва “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади.

Ижтимоий соҳада ҳам қатор янгиликлар бор: ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив тарзда тайинланади, айрим тиббиёт ходимлари ҳамда улар фарзандларининг контракт тўловлари қўллаб-қувватланади. Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига KPI натижаларига кўра устамалар берилади.

Бундан ташқари, АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади, “Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади, камбағал оилаларнинг аъло баҳоларга ўқийдиган фарзандлари оромгоҳларда бепул дам олиш имкониятига эга бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Польшада қийин аҳволга тушган икки нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 31.12.2025 10:36

    'Ўзбекистоннинг 5 та олийгоҳида муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 31.12.2025 05:01

    Ўзбекистоннинг 5 та олийгоҳида муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди

    Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган текширувлар натижасида мамлакатнинг беш та олий таълим муассасасида мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди.

    'Қашқадарёда Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият 31.12.2025 04:17

    Қашқадарёда Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Қашқадарё вилоятида Telegram мессенжери орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар аниқланиб, улардан катта миқдорда тақиқланган моддалар мусодара қилинди.

    '“Ўзбекистон — 2030”Стратегиясидаги мақсадларни вақтида бажармаган мансабдор ишдан ҳам олиниши мумкин - Элдор Туляков'ning rasmi

    Жамият 30.12.2025 14:27

    “Ўзбекистон — 2030”Стратегиясидаги мақсадларни вақтида бажармаган мансабдор ишдан ҳам олиниши мумкин - Элдор Туляков

    Бугун, 30 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида таъкидланган вазифага мувофиқ, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

    '“грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 30.12.2025 11:11

    “грин карта” визалари берилиши вақтинча тўхтатилди

    30 декабрдан бошлаб АҚШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.

    'Зеленский Трамп билан музокаралар якунларини очиқлади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2025 09:06

    Зеленский Трамп билан музокаралар якунларини очиқлади

    Украина президенти Володимир Зеленский Флоридада АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик кафолатлари, Украинани тиклаш ва кейинги сиёсий қадамлар бўйича муҳим келишувларга эришилганини маълум қилди.