Кучишлатар тузилмалар вакиллари сабабсиз равишда кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган ўзбекистонлик фуқароларни аёвсиз калтаклаган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро бош соҳасидан оғир жароҳат олиб, комага тушган. Шунингдек, уларнинг қўл-оёқлари синдирилгани айтилмоқда. Комага тушганлардан бири бир неча кун ўтиб вафот этган. Яна бир ўзбекистонлик эса ҳозирда шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда.
Айтилишича, марҳум Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Жумавой қишлоғида туғилган. Ҳозирча унинг жасади Ўзбекистонга олиб келинмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий изоҳи кутилаётгани билдирилмоқда.






