АсосийЖамият

Тошкентда 26 ёшли маст эркак автомашина ойнасини синдириб, қасддан шикаст етказди

Ҳозирда ушбу фуқаро қўлга олинган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 26 ёшли маст эркак автомашина ойнасини синдириб, қасддан шикаст етказди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс “Matiz” русумли автомашинага шикаст етказгани акс этган фото тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот бериб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 январь куни Юнусобод тумани 13-мавзе ҳудудида 1999 йилда туғилган B.G. маст ҳолатда бўлган ва 1954 йилда туғилган О. Р. га тегишли “Matiz” автомашинасига қасддан шикаст етказган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи фуқаро Б. Г ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, текширув жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар