АсосийДунё

150 та самолёт, зарбалар ва отишма...

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурони қандай қўлга олгани ҳақида ОАВга нималар маълум?

'150 та самолёт, зарбалар ва отишма...'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик расмийлар журналистларга Венесуела етакчиси Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш бўйича операцияга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шу билан бирга, Америка оммавий ахборот воситалари операцияни режалаштиришда АҚШнинг юқори лавозимли амалдорлари иштирок этгани ва Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг кичик гуруҳи ҳам, Венесуела ҳукумати ичидаги манбалари ҳам ишлаётгани ҳақида хабар бермоқда.

АҚШ разведка идоралари томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Мадуро ва унинг рафиқаси 3 январь куни эрта тонгда, АҚШ Венесуелага ракета зарбаларидан кўп ўтмай ҳибсга олинган.

Иккаласи ҳам мамлакат пойтахти Каракасдаги уйларида қўлга олинган.

ББCнинг Америкадаги ҳамкори CБС манбаларининг хабар беришича, операция АҚШнинг асосий терроризмга қарши кураш бўлинмаси бўлган Делта Форcе томонидан амалга оширилган.

Шанба куни Дональд Трамп матбуот анжуманида Мадуронинг уйи "кўпроқ қалъага ўхшаш" эканлигини ва махсус кучлар пўлат ҳимояни ёриб ўтиш учун "улкан чироқлар"дан фойдаланишга тайёр эканлигини, аммо охир-оқибат бу зарур эмаслигини айтди.

CНН ўз манбаларига таяниб, Мадуро ва Силия Флорес операция бошланганида ухлаб ётганини қўшимча қилди.

    Бошқа янгиликлар