Сурхондарё вилояти, Узун туманида аёл ва унинг 5 ойлик боласи молхонада мажбуран сақлангани аниқланган эди.
Ўтган йилнинг август ойида ИИБга тушган хабар асосида маҳалла инспектори молхона эшигини бузиб кирган ва 1997 йилда туғилган Х.Г. ва унинг боласини оғир шароитда сақлаётган хонадон эгаси Ш.А. ҳамда яқин қариндошлари аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукми билан:
Ш.А. — 13 йил,
М. Ш. ва К. Ш. — 9 йил,
З. А. — 5 йил муддатга озодликдан чеклаш/жазо олган.
Улар оилавий зўравонлик, одам савдоси ва ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш каби жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Жабрланувчилар зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.






