11 январь куни соат 22:20 атрофида Пхукет оролининг Май Кҳао ҳудудида жойлашган Голден Сат ресторанида содир бўлди. Бу ҳақда “The Phuket News” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, маҳаллий аҳолига мансуб 16 ёшли қиз ҳожатхонадан чиқаётганида эркак томонидан тўхтатилиб, мажбуран орқага тортилиб, номақбул ҳаракатларга дучор этилган.
Қизнинг қичқириғини эшитган ресторан мижозлари гумонланувчини ушлаб, полиция етиб келгунига қадар ушлаб турган. Кейинчалик у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бўлимга олиб кетилган.
Қайд этилишича, ҳолат Таиланд қонунчилиги доирасида тергов қилинмоқда. Мазкур мамлакатда вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликка тажовуз қилиш оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.






