АсосийДунё

Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.

'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

Дональд Трамп Эрон билан савдо алоқаларини давом эттираётган барча давлатларга нисбатан қатъий савдо чораларини эълон қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур қарор дарҳол кучга киради ҳамда у бўйича ҳеч қандай истиснолар ёки апелляция механизмлари назарда тутилмаган.

Эроннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради. Мазкур давлатлар янги тарифлар туфайли АҚШ билан савдо муносабатларида сезиларли иқтисодий босимга дуч келиши мумкин.

Янги савдо чораларига кескин сиёсий риторика ҳамроҳлик қилмоқда. Аввалроқ Доналд Трамп Оқ уй ва АҚШ ҳарбий доиралари Эрондаги норозилик намойишчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича турли сценарийларни таҳлил қилаётганини билдирган эди. У, шунингдек, Эрон мухолифати вакиллари билан алоқада эканини ҳам таъкидлаган.

Президент матбуот котиби Керолин Ливиттнинг маълум қилишича, Трамп маъмурияти Эрондаги норозилик намойишларининг зўравонлик билан бостирилиши фонида барча эҳтимолий чораларни кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, у дипломатия АҚШ президентининг устувор ва биринчи танлови бўлиб қолаётганини қайд этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:19

    Германия канцлери ва Ҳиндистон бош вазири варрак учирди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Ҳиндистонга илк расмий ташрифи доирасида Бош вазир Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди.

    'АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    АҚШ фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

    АҚШ Давлат департаменти Эронда кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундади.

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 13:41

    Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.

    'Трамп ўзини Венесуэла президенти  деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 09:01

    Трамп ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилди

    Трампнинг Truth Social’даги ҳазиломуз пост ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 12.01.2026 07:05

    Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.