АсосийЖамият

Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Таиланднинг Пҳукет оролида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган картер ҳалокатга учради.

'Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

Куни кеча Таиланднинг Пҳукет оролида ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайиб улгурган ва шифохонадан чиқарилган.

Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган, дейилади хабарда.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи обектлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлгани қўшимча қилинди.

    Бошқа янгиликлар