АсосийЖамият

Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда боланинг фамилияси сифатида отасининг исмини қўллашга рухсат берилиши мумкин. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда маъқулланди.

Лойиҳага кўра, Оила кодексининг 69-моддасига қўшимча киритилиб, боланинг фамилияси ота-онасининг фамилиясига кўра ёки ота ёхуд она томонидан бобосининг исми билан бир қаторда, отасининг исми асосида ҳам белгиланиши мумкин бўлади.

Адлия вазири ўринбосари Нўмон Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, амалдаги тартибдаги чекловлар қонун нормаларининг турлича талқин қилинишига ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Янги қонун лойиҳаси эса миллий анъаналарни инобатга олган ҳолда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.

    'Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

    Таиланднинг Пҳукет оролида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган картер ҳалокатга учради.

    'Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳодиса ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

    'Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:16

    Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин

    Дмитрий Медведев АҚШ Президенти Дональд Трампни Гренландия масаласида шошилишга чақирди ва орол аҳолиси Россияга қўшилиши мумкинлигини билдирди.

    'Россиялик пропагандачи гапига қандай жавоб оляпти?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    Россиялик пропагандачи гапига қандай жавоб оляпти?

    Владимир Соловёв “Соловёв LIVE” дастурида Россия Украинадагидек бошқа постсовет давлатларида ҳам “махсус ҳарбий операция” ўтказиши мумкинлигини айтиб, жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

    'Самарқанд тумани тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:07

    Самарқанд тумани тугатилади

    Самарқанд шаҳри “миллионли шаҳар”га айлантирилиши доирасида Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилиши режалаштирилмоқда.