АсосийЖамият

Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.

'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 12 январь куни Самарқанд вилоятида 33 ёшли аёл нотўғри укол олиб ҳалок бўлгани айтилган видео тарқалди.

Darakchi.uz муҳбири ҳолатни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамдутдинов билан боғланди. Унинг сайтимизга тақдим этган маълумотларига кўра, аёл ҳақиқатан ҳам 2026 йилнинг 12 январь куни ҳалок бўлган.

Бироқ у нима сабабдан ўлгани ҳозирда ўрганилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, — дейди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари.

Маълумот учун, ҳодиса Паяриқ туманида юз берган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар